Тошкент C

Сўнгги янгиликлар

00:05
Оғир кечган баҳсда Франция Германиядан устун келди
эксклюзив
23:40
Фалкаода ковид аниқланди
23:35
Абрамов: "Мухлислардан узр сўрайман"
эксклюзив
23:35
"Golden Boy" совринига кимлар эга чиққан?
23:30
ЖЧ-2022. Саудия Арабистони - Ўзбекистон - 3:0. Ўйин статистикаси
эксклюзив
23:30
Мората билан келишиб олишди
23:20
Роналду навбатдаги довонни босиб ўтди
эксклюзив
23:10
«Атлетико» де Пауль учун қанча тўлайди?
эксклюзив
23:05
Саудия Арабистони Ўзбекистонни ЖЧ-2022 саралаш йўлидан олиб ташлади
эксклюзив
23:05
«Атлетико» де Паулга қанча тўлайди?
23:00
Хайрли тун! Ўзбекистон Саудия Арабистони томонидан тор-мор этилди
эксклюзив
23:00
Игуаин: "Шунчаки оғзимга сигарет тутиб ўйнайман деб ўйлагандим"
22:50
«Ювентус»ни кечиришди
22:45
Роналду яна бир бор тенгсиз!
эксклюзив
22:40
Роналду: "Ғалабага чанқоқман"
эксклюзив
22:40
ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Эрон кейинги босқичга йўл олди
22:40
Португалия - Венгрия баҳси энг яхши футболчиси номи маълум
эксклюзив
22:40
ЖЧ-2022 саралаш. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши камида дуранг ўйнаши керак
эксклюзив
22:40
Евро-2020. Франция - Германия. бошланғич таркиб маълум. Мбаппе, Бензема асосийда
эксклюзив
20:55
"Ювентус" кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнай олади
эксклюзив
20:20
Роналдудан навбатдаги рекорд
эксклюзив
20:10
Скотт Паркернинг навбатдаги иш жойи маълум!
20:05
Роналдунинг кўз ёшлари. Ёҳуд Евро-2016 финалининг драмаси
эксклюзив
19:55
«Энфильд» реконструкция қилинади
19:50
Копа Америка турнирида 41 та янги коронавирус ҳолатлари аниқланди
эксклюзив
19:50
ЖЧ саралаш. Саудия Арабистони - Ўзбекистон. Асосий таркиблар маълум
эксклюзив
19:40
Ундерга А Серия клуби даъвогар
18:45
Роналду тарихга кирди
эксклюзив
18:40
Роналдунинг онаси: «Криштиану яна 3 йил ўйнайди»
эксклюзив
18:30
Чемпионлар Лигаси. Саралашнинг биринчи босқичига қуръа ташланди
эксклюзив
Барча янгиликлар
Янгиликлар » ЕВРОПА » Германия: Лёвнинг сўнгги турнири

Германия: Лёвнинг сўнгги турнири

ЕВРОПА
8
0

2017 йили бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида Германия терма жамоасининг иккинчи таркиби билан асосий совринни қўлга киритиши кўпчиликда «бундестим»нинг захираси жуда катта деган таасуротни уйғотган эди. Аммо якунда Ёаҳим Лёв шогирдлари мудиалнинг гуруҳ босқичида Швеция, Мексика, Жанубий Кореядан ҳам кейинги ўринни банд қилишди. Бу ҳам етмаганидек Европа Миллатлар лигасида ҳам жамоанинг ишлари юришмади ва немислар у ерда ҳам сўнгги ўринда қолиб кетишди. Миллатлар лигасининг иккинчи мавсумида эса жамоа иккинчи ўринни эгаллади. Аммо Лёв шогирдлари асосий рақиб Испаниядан 6:0 ҳисобидаги ўта аламли мағлубиятни қабул қилиб олгани кўпроқ муҳокамага сабаб бўлди.

Лёвнинг ҳаддан зиёд тажрибаларга берилиб кетиши, асосан ёшларга имконият тақдим этиши ва тажрибали футболчиларни эрта ҳисобдан чиқариши терманинг натижаларига салбий таъсир ўтказиб жамоа салобатини бироз йўқотиб қўйди. Бир сўз билан айтганда немислар учун сўнгги турнирлар унчалик ҳам муваффақиятли келмади. Бироқ бу немисларни ҳисобдан чиқариш керак дегани эмас. Ҳар қалай Германия мазкур турнирнинг энг омадли жамоаси ҳисобланади.

«Бундестим» Европа чемпионати сарлашини анча ишончли тарзда босиб ўтди. Саккиз ўйиндан еттитасида ғалаба. Ягона мағлубият нидерландияликлардан қабул қилиб олинди. Немислар умумий ҳисобда 28та гол уриб ўз дарвозаларидан 3та тўп олиб чиқишди. Энг яхши тўпурар Серж Гнабри бўлди. «Бавария» футболчиси 8та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Евро учун танланган футболчиларга назар солсак. Лёв учун бу Германия мураббийлигидаги сўнгги турнир бўлгани сабабли у ўзи ишонган футболчиларни таркибга жалб қилди. Азалдан Лёв жамоасининг қолган терма жамоалардан устун томонларидан бири бу бир текис тузилган, кучли таркиб бўлар эди. Евро арафасида яна шундай таркиб жам бўлди десак муболаға бўлмайди. Ветеранлардан Ноер, Мюллер, Кроос ва Хуммелс, Чемпионлар лигаси ғолиблари Вернер, Хавертс ва Рюдигер ҳам ажойиб кайфиятда терма жамоага етиб келишди. Финал иштирокчиси Гюндоган, ўтган мавсумнинг энг сермаҳсул ҳимоячиси Гозенс ҳам таркибда. Хуллас энг саралар Еврода иштирок этишади.

Кўпчилик манбалар Францияни асосий фаворит деб билишаётган бўлса, иккинчи поғона айнан немисларга берилаётгани бежис эмас. Лёв Фликка чемпион жамоани қолдириб кетишни исташи аниқ.

Ҳасан Турдиалиев

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

0 Изоҳлар

Исм: *
E-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг: