Тошкент C


>> ENG YANGI KINO VA SERIALLAR PREMYERALAR <<

Сўнгги янгиликлар

02:00
Манба: "Барселона" Дембеленинг клубдаги тақдирини эртага ҳал қилади
эксклюзив
02:00
Неймар: "Руҳий саломатлигимга ҳам эътибор қаратганман”
эксклюзив
02:00
Тухель "Брайтон"га қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди
02:00
Германия кубоги икки гранд жамоасиз давом этадиган бўлди
02:00
"Челси" рақобатчиларидан ортда қолишда давом этмоқда
01:00
АПЛ. "Челси" сафарда очко йўқотди
эксклюзив
01:00
Италия кубоги. "Ювентус" "Сампдория"ни таслим этди
эксклюзив
23:00
“Челси” футболиси ортга қайтишга рози
23:00
Дани Алвес: “Месси — футбол тарихидаги энг яхши футболчи”
23:00
Азарнинг нархи кескин тушиб кетди
эксклюзив
23:00
«Барселона»га керакмас футболчи АПЛ клубига керак
23:00
CIES. Энг кўп пенальти тепадиган жамоа номи маълум
эксклюзив
22:00
«Фиорентина» 30 йиллик натижани такрорлади
22:00
"Брентфорд" бош мураббийи Эриксен ҳақида фикр билдирди
22:00
«Арсенал» ҳимоячиси жамоани тарк этди
22:00
Расман! "Астон Вилла" яна бир трансферни эълон қилди
эксклюзив
22:00
"Севилья" ҳимоячиси "Ньюкасл"га ўтмоқчи
эксклюзив
21:00
Траоре маошининг бир қисмини хайрия қилиш орқали ирқчиликка қарши курашади
21:00
«Интер» етакчиси жамоадан кетмайди
21:00
Африка Миллатлар кубоги тарихида илк бор ўйинни аёл ҳакам бошқаради
21:00
Данкан Фергюсон "Эвертон"га вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди
19:00
“Милан” футболчисини ижарага бермоқчи
19:00
Вернер “Челси” мухлисларидан мамнун
19:00
«Челси» Тухель келганидан буён Европанинг топ-5 чемпионатларидаги энг кам гол ўтказаётган жамоа
эксклюзив
19:00
«Милан»нинг голини ҳисобламаган ҳакам учрашувидан кейин йиғлаб юборди (видео)
эксклюзив
19:00
Левандовски: «Холанд Бундеслигада ўйнаётганидан хурсандман»
15:00
Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси бош мураббийи билан суҳбат
эксклюзив
15:00
Ҳакамлар ассоциацияси "Милан"дан узр сўради
эксклюзив
15:00
Расман! "Пахтакор" футболчиси "Турон"га ўтди
15:00
Азар "Ньюкасл"га ўтмайди
эксклюзив
Барча янгиликлар
Янгиликлар » ЕВРОПА » Артета амалга оширган 14 трансфер. Уларнинг қайси бири омадли-ю, қайси бири омадсиз?!

Артета амалга оширган 14 трансфер. Уларнинг қайси бири омадли-ю, қайси бири омадсиз?!

ЕВРОПА
4
0

Гарчи, “Арсенал” учун мавсум ёмон бошланган бўлса-да, Микель Артетанинг жамоани яна тикланди. Таркибда кўплаб ёш умидли футболчилар ва академия битирувчилари бор. Сака ва Роу каби футболчилар ҳақиқий юлдузларга айланишга ва Обамеянг ва Пепе каби тажрибали ўйинчиларни ўз иқтидори билан заҳирада қолишга мажбур қилмоқда.

Артетанинг ёшларга урғу бергани ҳаммага ҳам ёқмаган, аммо энди испанияликнинг тактикаси ўз самарасини бера бошлади ва ҳаммаси қандай кечганини эслаш вақти келди. “Арсенал”даги фаолияти давомида Артета 14 та футболчи харид қилди. Биз уларнинг барчасини эслашга ва улар асосида рейтинг тузиб чиқишга қарор қилдик.

 

14. Рунар Алекс Рунарссон

Рейтингнинг биринчи поғонасига, ўша пайтда кўп баҳсларга сабаб бўлган харидни қўйишга қарор қилдик. Исландиялик Рунар Алекс Рунарссон 2020 йилда Эмилиано Мартинеснинг ўрнига ва биринчи рақамли дарвозабон Бернд Ленога ўринбосар бўлиши керак эди.

У клубга атиги 2 миллион фунт стерлингга тушди, шунинг учун бу омадсиз  харидни кўп ҳам эсга олишмайди. Бунгача у Лига—1 доирасида мавсумни 17-ўринда якунлаган “Дижон” таркибида ўйнаган.

Афсуски, у ҳеч қачон “Арсенал”да ўз ўрнини топа олмади. Унинг инглиз клубидаги фаолияти энг ёмон учрашуви Лига кубоги чорак финалидаги “Манчестер Сити”га қарши кечган учрашув ҳисобланади. “Канонирлар” 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди ва ўтказиб юборилган ҳар бир голда исландиялик  кипернинг айби бор эди.

 

13. Виллиан

Виллиан клубга эркин агент сифатида қўшилган, лекин у лондонликлар учун омадсиз шартнома ҳисобланади. “Челси”даги муваффақиятли мавсумдан сўнг бразилиялик “Арсенал”дан ажойиб маош билан уч йиллик шартнома олди. Артета яримҳимоячини Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун сотиб олган эди.

Афсуски, Виллианнинг энг яхши ўйини дебют учрашуви бўлиб, ушбу баҳсда иккита голли узатмани амалга оширди. Аммо, кейин унинг ўйинида фақат ортга кетиш бошланди.  Виллиан 14 ўйинда биринчи дақиқалардан майдонга тушиб, биттагина гол урди, холос. Омадсизликлардан сўнг,у ўз ватанига қайтиб, “Арсенал” билан шартномасини бекор қилди.

 

12. Мэтью Райан

Мэтью Райан 2021 йилнинг январида “Брайтон”дан ижарага олинганди. Улар киперни Берндга ўринбосар сифатида кўришганди, чунки Рунарссон...

Болалигидан “Арсенал” мухлиси бўлган Райан учта ўйинда яхши ўйнади, аммо Артета у билан тўлиқ шартнома имзоламасликка қарор қилди. Ҳозирда 29 ёшли австралиялик “Реал Сосьедад”да иккинчи рақам мақомида ўйнамоқда.

 

11. Седрик

Артетанинг “Арсенал” бош мураббийи сифатида Седрик билан шартнома имзоланишининг ўзи омадсиз эди. Клуб уни ижарага олиш учун “Саутгемптон”га пул тўлади ва жуда катта хатога йўл қўйди.

Футболчи бутун шартнома муддатини касалхонада ўтказди. Кейинчалик эса унга тўрт йиллик шартнома таклиф қилганида... бу кўпчиликни ҳайратда қолдирди.

Португалиялик футболчи келганидан олти ой ўтиб ниҳоят дебют қилди ва ҳатто “Норвич” дарвозасига гол ҳам урди, бироқ у ўйини билан яхши таассурот қолдирмади.

 

10. Пабло Мари

Мари Седрик билан бир вақтда ижарага олинган ва унинг карьераси ўсиши ҳақида тахминлар бор эди. Сабаби, у Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси билан Либертадорес кубогини ютган эди. Шу сабаб кўпчилик янги юлдуз пайдо бўлаётганига амин эди.

Мари худди Седрик каби, бошида деярли ўйнамади, шундан сўнг у билан ҳам тўрт йиллик шартнома имзоланди.

Аввалига Мари яхши ўринбосардек туюлди, бироқ 2021/22 йилги мавсумнинг дастлабки икки ўйинида хатога йўл қўйганидан сўнг, у жамоада деярли бошқа кўринмади.

 

9. Дани Себальос

Себальос аслида “Арсенал”га Артетадан олдин келган. Аммо ижара муддати тугаганидан сўнг, у жамоага қайтди ва 2020 йилда Англия кубогини ютиш йўлида яхши ўйин кўрсатди.

Яхши ўйинлар Артетани яримҳимоячини иккинчи йиллик шартнома имзолашга мажбур қилди, аммо иккинчи уриниш муваффақиятсиз тугади. Жароҳатлар ва ёмон спорт формаси 25 ёшли футболчини қийнаб қўйди. У Европа Лигаси плей-офф босқичининг ҳар бир босқичида хатоларга йўл қўйди ва якунда “Вильярреал”га қарши ярим финалда қизил карточка олди. Бунинг учун уни кечиришмади.

 

8 Нуну Тавареш

миллион фунтлик португалиялик чап қанот ҳимоячиси Киран Тирнига ўринбосар бўлиши керак эди. 21 ёшли Тавареш истеъдодли, аммо ҳали тажрибасиз футболчи ҳисобланади. Тавареш ҳатто бир муддат Тирнини заҳирада қолишга ҳам мажбур қилди, аммо “Энфилд” ва “Олд Траффорд”даги ёмон ўйинлар Тирнига асосий таркибга қайтишига имкон берди.

Бироқ, бу яхши харид сифатида эътироф этилмоқда. Эҳтимол, вақт ўтиши билан Нуну тажриба тўплаб, “канонирлар”нинг асосий футболчисига айланар?!  

 

7. Альберт Самби Локонга

22 ёшли Алберт Самби Локонг билан шартнома имзоланиши катта ҳаяжонга сабаб бўлмади. Сабаби аниқ: ёш ярим ҳимоячи ҳақида кам нарса маълум.

Венсан Компани бошчилигидаги «Андерлехт»да туғилган у Лондонда ўзини жадал бошлади ва ҳозирданоқ асосий таркибга даъвогарлик қилмоқда. Потенциал бор ва агар у ўсадиган бўлса, тез орада 18 миллион бунинг учун кулгили нарх каби кўринади.

 

6. Томас Парти

Аммо, Партидан кўп нарса кутилганди. У “Арсенал”га 45 миллион фунт стерлингга тушди ва етук юлдуз сифатида эътироф этилди. Томас дебют учрашувини муваффақиятли ўтказди, лекин тез орада унга жароҳатлар тўсқинлик қила бошлади.

Иккинчи мавсумда ҳам Партининг ўйинида ўзгариш сезилмади. Аммо, у 28 ёшда ва унда имконият бор.

 

5. Бен Уайт

Яна бир қимматга харид қилинган футболчи. Ундан кўп нарса кутилмоқда. Уайт “канонирлар”га 50 миллион фунтга тушди, аммо омадсиз дебютдан сўнг у тезда мухлисларнинг қалбидан жой олишни уддалади. Ҳозирда, Бен Габриэль билан яхши ўйин кўрсатмоқда.

 

4. Мартин Эдегор

2021 йил январь ойида “Арсенал”га ижодкор футболчи керак эди. Ўзил жамоани тарк этди. Ечим сифатида, Лондон клуби Эдегорни “Реал”дан ижарага олди. Норвегиялик Испанияда унчалик омадли ўйнамади. Шу сабаб, у ўзини кўрсатиш имкониятига муҳтож эди.

Ўйинидаги муаммоларга қарамай, Эдегор “Арсенал”да яхши ўйнади ва клуб уни 30 миллион фунтга тўлиқ сотиб олди.

 

3. Такехиро Томиясу

Белерин кетганидан кейин “Арсенал” ўнг қанот ҳимоячисига жуда муҳтож эди ва трансфер ойнасининг сўнгги кунида Такехиро Томиясу трансферини амалга оширишга қарор қилди. “Болонья” футболчиси юлдуз ҳисобланмасди, шу сабаб мухлислар эса хулоса чиқаришга шошилишмади. Бироқ, япон футболчиси тезда қанотдаги муаммоларни ёпди ва “Арсенал”нинг барқарор ўйинчиларидан бирига айланди.

Ҳимоячи ҳавода курашувчан ва уни деярли клуб қаҳрамони деб аташ мумкин.

 

2. Габриэл Магальяйнс

24 ёшли бразилиялик айнан “Арсенал” узоқ йиллардан бери етишмаётган футболчига айланди. Ҳавода яхши ўйнайдиган, тўп билан яхши ўйнайдиган ва техникаси кучли футболчини қўлга киритиш “канонирлар” учун ҳақиқий омад эди. Магальяйнс Лондонга 2020 йилда келган ва шундан бери жамоанинг энг яхшиларидан бири бўлиб келмоқда.

Ҳозирда Артетага 22 миллион фунт стерлингга тушган Магальяйнс “Арсенал”нинг муҳим футболчиси.

 

1. Аарон Рамсдейл

Ёш дарвозабон билан шартнома имзоланиши “Арсенал”нинг ҳақиқий ютуғи бўлди.

Мухлислар ҳам, журналистлар ҳам дарвозабонни 23 миллион фунтга сотиб олгани учун Артетага норозилик билдиришди. Нега “Арсенал”га Лено таркибда бўлса ҳам, икки лигага тушиб кетган дарвозабон керак?

Бу танқидчилар ҳозир қаерда? Ҳозирда Аарон Рамсдейл жамоадаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. У дарвозадаги муаммоларни йўқотиш билан бирга, бутун ҳимояни бошқаради. Агар, у шу саръатда ўйнаса, тез орада Англия терма жамоасига йўл олади.

Артета Рамсдейлнинг қобилиятига ишонган ягона одам бўлиб қолмоқда.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

0 Изоҳлар

Исм: *
E-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг: