Тошкент C

Сўнгги янгиликлар

21:55
Британия ҳукумати ЕЧЛ финалини Англияга кўчириш ҳаракатига тушди
эксклюзив
21:45
АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи унвонига даъвогарлар номини эълон қилинди
эксклюзив
21:40
«Forbes» жаҳоннинг энг қиммат спорт жамоалари рейтингини эълон қилди
эксклюзив
21:40
ЕЧЛ тарихидаги дахшатли дерби финаллари
эксклюзив
21:30
ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг чиройли голи эълон қилинди (видео)
эксклюзив
21:30
Карикатура. "Энфилд"даги "Ливерпуль" "Барселона" ўйинига икки йил бўлди
эксклюзив
21:30
Юрген Клопп: «Жароҳатлар билан курашиш энг катта муаммо»
эксклюзив
21:20
УЕФА Суперлига иштирокчи-клубларига нисбатан жазо чорасини эълон қилди
эксклюзив
20:55
Левандовски учун Европанинг топ 3 жамоаси қизиқмоқда
эксклюзив
20:55
Жорий йилги мавсум қайси клуб энг кўп гол урганини биласизми?
эксклюзив
20:55
"Монако" футболчисига "ПСЖ" ва " Барса" қизиқиш билдирмоқда
эксклюзив
20:50
«Ювентус» Маккеннидан қутулмоқчи
эксклюзив
20:45
Мадрид клубига "Барса" футболчиси керак
эксклюзив
20:30
Пьянич АПЛ, ёки А Серия клубига ўтиши мумкин
эксклюзив
20:30
Карикатура. Европа лигасида яримфинал баҳслари якунланди
20:25
Патрисиу фаолиятини «Рома»да давом эттириши мумкин
19:05
АПЛ 9 йил деганда илк бор УЕФА коэффициентлар жадвалида Ла Лигани ортда қолдиради
эксклюзив
18:45
“Олимпик”нинг икки ўйини санаси ўзгарди
18:40
Европа лигаси. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди
эксклюзив
18:30
Ла лига. «Барселона»нинг «Атлетико»га қарши ўйин учун қайдномаси эълон қилинди
эксклюзив
17:45
U-18 Биринчилигида 3-тур учрашувлари старт олди. Натижалар ва турнир жадвали қандай кўринишда?
17:40
Биринчилигида 5-тур расмийлари эълон қилинди
17:35
«Лейпциг» дарвозабони билан шартномани узайтиради
17:25
Лукакунинг фикри ўзгардими?
17:20
Тухельнинг «Челси» ҳужум чизиғи учун «шорт листи»ида жиддий номлар бор
эксклюзив
17:05
"Милан" мураббийлигига 5 номзод кўрсатилди
эксклюзив
17:05
Ана холос! «Реал» Азарни 50 миллион еврога сотишга тайёр. Чунки...
эксклюзив
16:55
Агар, Зидан "Реал"дан кетса, "Ювентус"га мураббий бўлиши мумкин
эксклюзив
16:50
Премьер-лига 9 йил ичида биринчи марта Ла Лигани ортда қолдирди
эксклюзив
16:30
«Атлетико» президенти: «Месси Ла Лиганинг барча 20 жамоаси учун жуда муҳим футболчи»
эксклюзив
Барча янгиликлар
Янгиликлар » ЕВРОПА » Тақдир: Бир йил олдин «Тоттенхэм» кипери, энди…

Тақдир: Бир йил олдин «Тоттенхэм» кипери, энди…

ЕВРОПА
2
0

Ҳаётнинг ишлари қизиқ-да... Мишель Ворм бир йилча олдин ҳам «Тоттенхэм» дарвозабони эди, энди у - ўз мамлакати Нидерландия қишлоқларидан биридаги сартарошхона соҳиби. Футболчилик фаолияти чакки чиқмаган голкипер 2020 йилнинг октябрь ойи охирида қўлқопларини михга илишини эълон қилди. Аслида у 2019 йил ёздаёқ хайрлашувга яқин эди - «Тоттенхэм» билан шартномаси муддати тугагач, ўзига муносиб янги клуб тополмаганди.

Қарангки, мавсум-2019|2020 стартидан кўп ўтмай, аниқроғи, кузда «Тоттенхэм»нинг асосий дарвозабони Уго Льорис жиддий жароҳатга йўлиқиб, маълум муддатга сафдан чиқди ва Вормнинг фаолияти яна бир йилга чўзилди. Тўғри, нидерландиялик кипер 6 йил «шпорлар» ихтиёрида бўлиб, бу оралиқда АПЛ доирасидаги атиги 13та ўйинда қатнашди. Айтиш ўринли, Михелнинг ўзи ўтган ёз ҳам футболдан кетиш ҳақида жиддий ўйламаганди: «Энди Нидерландиядан ташқарига чиқмаслик борасида аниқ тўхтамга келгандим. Фақат Эредизионда ўйнашим мумкин эди. Жуда иложи топилмаса, Бельгия чемпионатига йўл олардим... Аммо таклифлар тушгани йўқ, кейин футболчилар бўм-бўш трибуналар остида қандай ўйнаётганларини кузатдим ва шу аснода кетиш учун энг қулай вақт келганини англадим. Фаолия­тим давомида ички имкониятимни қай даражада ишга солганим ва иқтидоримдан нечоғли фойдаланганимни билмайман. Ҳар доим аввалига «А» вариантини танлаган ва кейинчалик аслида «Б» яхшироқ бўлганини ўйлаганман. Лекин яна бир томони борки, «Тоттенхэм»да менга нисбатан жуда яхши муносабатда бўлишди. Шундай ёндашув таъсирида ҳаттоки, атиги иккинчи дарвозабон эканлигим ҳақида кўпам бош қотирганим йўқ».

Ворм энди қадрдон уйида яшамоқда. Унинг хонадони Утрехт шаҳри теварагидаги сўлим гўшада. Бу қишлоқчада атиги 6 мингга яқин аҳолиси бор. Собиқ кипер ҳозир у ерда асли отасига қарашли шахсий сартарошхона ишларини юргизмоқда. Эътиборли томони, эндиликда ушбу кичик салон мижозлари маникюр ва турли хизматлардан фойдаланиш баробарида мириқиб футбол томоша қилиш имкониятига эгалар. «Йўқ, бировнинг сочини ўзим олмайман. Мижозларга бевосита хизмат ҳам кўрсатолмайман. Аммо болалигимда айнан шу сартарошхонада отамга ёрдам берардим. Тўғри, ўшанда асосан хонани тозалаб чиқардим. Қаранг, айланиб-айланиб, яна шу ерга келиб қолдим. Ҳаётим чархпалаги бир бора айланди...», - дейди Мишель Ворм.

А. АҲМЕДОВ  тайёрлади

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

0 Изоҳлар

Исм: *
E-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг: