Тошкент C


>> ENG YANGI KINO VA SERIALLAR PREMYERALAR <<

Сўнгги янгиликлар

19:00
Иньеста: "Хави"Барселона"ни бошқаришга тайёр"
19:00
"Мен уларни асрашим керак эди" — Арсен Венгер
19:00
Ольмо «Барселона»га қайтмоқчи
19:00
Левандовски «Олтин бутса»ни қабул қилиб олди (фото)
18:00
2022 йилда «Реал»ни 3 футболчи тарк этади
эксклюзив
18:00
Карикатура! Сульшер Каванини оловга ташлаб кетди
18:00
Жоау Феликс 2та ўйинга четлатилди
эксклюзив
18:00
Рюдигер учун асосий даъвогар жамоа маълум!
17:00
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи «Барселона»ни бошқариши мумкин
17:00
Токио-2020 таҳлили: Диққатимиз марказида спорт курашлари
17:00
«Машъал» - «Сўгдиёна» жамоалар муроса йўлини танлашди
17:00
Суперлига. «Бунёдкор» - «Локомотив». Асосий таркиблар маълум
17:00
Анасхон Раҳматов билан суҳбат: ЖЧ таассуротлари, Мисрга қарши ҳал қилувчи гол ва бошқалар ҳақида
эксклюзив
16:00
Биринчи лига. 19-тур учрашувлари расмийлари эълон қилинди
16:00
Месси «ПСЖ»нинг кейинги учрашувини ўтказиб юборади
16:00
Карикатура! Мессисиз «Барса» мулойим мушук
16:00
Хуммельс Беллингемнинг салоҳиятига баҳо берди
16:00
Ёш хоккейчимиз Россия чемпионатида муваффақиятли старт олди
15:00
Иско Франция гранди таркибига ўтиши мумкин
15:00
Карикатура! «Барселона» мураббийлари Ҳамид Саҳари нигоҳида
15:00
ПСЖ сардори АПЛга йўл олиши мумкин
14:00
Фердинанд: «Стерлинг ишончини йўқотди»
14:00
Суперлига «Машъал»- «Сўғдиёна». Асосий таркиблар маълум
14:00
«Ливерпуль» «Челси» ҳужумчисини сотиб олмоқчи
14:00
Суперлига. «Қизилқум» - АГМК - 0:0 (видеошарҳ)
14:00
Sport TV телеканалининг 21 сентябрь кунги кўрсатувлар дастури
эксклюзив
13:00
Аллегри ғазаб билан: «Улар «Юве»да ўйнашга лойиқми?»
эксклюзив
13:00
«Насаф» – «Моҳун Баган» қайси либосларда ўйнаши аниқ бўлди
эксклюзив
13:00
Франция матбуоти: «Месси сўнмоқда»
13:00
Маттеус: «Криштиану қийин танлов қилишга мажбур бўлди»
Барча янгиликлар
Янгиликлар » СПОРТ » Волейболчиларимиз Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлашди

Волейболчиларимиз Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлашди

СПОРТ
14
0

Хабар берганимиздек, шу кунларда Япониянинг Чиба шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда узоқ йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишяпти.

Бугун вакилларимиз гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Кувайт терма жамоасига қарши кечган ўйинда вакилларимиз аввалги баҳсларга қараганда анчайин мазмунли ҳаракат қилишди. Бироқ, халқаро тажрибанинг камлиги охир-оқибат ўз сўзини айтди ва қувайтлик волейболчилар 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 1-партияси муросасиз кечиб, 29-27 ҳисобида рақибларимизнинг қўли баланд келди. 2-партияда эса ҳамюртларимиз 25:16 ҳисоби билан ишончли тарзда зафар қучишгач, ниҳоят терма жамоамиз ўзининг Осиё чемпионатидаги илк ғалабасига эришишига умид қилаётган эдик. Аммо, сўнгги икки партияда Қувайт терма жамоаси бир хил – 25:21 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳда 3-ўринни эгаллади. Қитъа чемпионатининг “С” гуруҳи ғолиби эса Хитой ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқланади.

Кези келганда таъкидлаш керак, ўзбекистонлик волейболчилар турли сабабларга кўра 10 йилдан ошиқ вақт давомида Осиё чемпионатларида иштирок этишмаётган эди. Халқаро тажрибанинг камлиги эса мана шундай пайтларда панд беради. Қолаверса, терма жамоа ўзагини ҳам асосан Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган спортчилар ташкил қилади. Ажаб эмаски, қитъа биринчилигидан кейин вакилларимизга халқаро майдонларда бўлган талаб ортади. Дарвоқе, ҳозирнинг ўзидаёқ кўплаб спортчиларимизга хорижий клублардан қизиқиш билдирилмоқда ва тез орада легионерларимиз сони ортишига умид қиламиз.

Туризм ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

0 Изоҳлар

Исм: *
E-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг: