Тошкент C


>> ENG YANGI KINO VA SERIALLAR PREMYERALAR <<

Сўнгги янгиликлар

20:00
Ла Лига. "Кадис" – "Атлетико" ўйини таркиблари билан танишинг
эксклюзив
20:00
«Милан» «Сассуоло»га ютқазди
20:00
А Серия. "Рома" – "Торино". Асосий таркиблар эълон қилинди. Шомуродов яна захирада
эксклюзив
19:00
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин
эксклюзив
19:00
АПЛ. "Челси" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар билан танишинг. Роналду ўйинни захирадан бошлайди
эксклюзив
19:00
Серхио Рамос Лионель Мессини мақтади
19:00
Неймар "Сент-Этьен"га қарши ўйинда даҳшатли жароҳат олди (видео +18)
эксклюзив
18:00
«Бёрнли» - «Тоттенхэм» учрашуви оғир об-ҳаво шароити туфайли қолдирилди
18:00
«Милан» «Брюгге» ярим ҳимоячиси билан музокараларни бошлади
18:00
Лаутаро «Интер»нинг рамзига айланмоқчи
18:00
Брозович «Интер» билан янги узоқ муддатли шартнома борасида келишиб олди
18:00
Дзюдо. Давлат Бобонов Абу Даби “Катта дубулға” турнирини бронза медали билан якунлади
эксклюзив
17:00
А Серия. "Милан" – "Сассуоло". Таркиблар эълон қилинди
эксклюзив
17:00
«Кристал Пелас» «Реал» ярим ҳимоячисини нишонга олди
17:00
АПЛ. "Тоттенхэм", "Эвертон" ва "Лестер" иштирокидаги ўйинларнинг асосий таркиблари билан танишинг
эксклюзив
17:00
Почеттино Рамос ҳақида гапирди
17:00
«Интер» футболчисидан автомобили ўғриланди
16:00
Эвра Мессини "Олтин тўп" билан табриклади (фото)
эксклюзив
16:00
“Ювентус” — “Аталанта” учрашувига оид статистика ва фактлар
эксклюзив
16:00
Мавсум-2021: АГМК энг яхши натижасини такрорлади
16:00
"Реал" Погба трансферини бекор қилди
эксклюзив
16:00
Карикатура. Эртага "Олтин тўп" тақдирлаш маросими
эксклюзив
15:00
"Навбаҳор" уч нафар футболчи билан шартномани узайтирди
эксклюзив
15:00
Лига 1. "Сент-Этьен" – ПСЖ. Асосий таркиблар билан танишинг
эксклюзив
14:00
«Golden Boy»лар: мукофотнинг сўнгги эгалари ким эди?
эксклюзив
13:00
"Вест Хэм" устози "Бёрнли" футболчиси билан шартнома тузиш ниятида
13:00
"Реал Бетис" ўз футболчисини таркибида кўпроқ олиб қоладиган бўлди
13:00
"Барселона" уни 30 миллион еврога бериб юборади
13:00
"Брайтон" футболчиси келажакда яна "Барселона"га қайтишни истайди
12:00
“Барселона”нинг “Вилярреал”га қарши ўйини ҳақида
Барча янгиликлар
Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ЎФА мутахассислари Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

ЎФА мутахассислари Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
11
0

ЎФА Бош котиби Аваз Максумов бошчилигидаги мутахассислар футбол оммавийлигини ошириш, болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришди.

Дастлаб Нукус шаҳри мезбонлик қилаётган “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақаси ўтказилаётган майдонлар, футбол академиянинг моддий техника базаси ҳамда 2022 йилда амалга ошириши лозим бўлган қурилиш-реконструкция ишларининг лойиҳаси билан яқиндан танишиб чиқилди. Масъуллар билан бўлган суҳбатда қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатли футбол майдонларини барпо этиш, ётоқхона ва ошхоналарни замон талабларига мос равишда жиҳозлаш, шунингдек, Европа даражасига мос шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан кейин, Хўжайли тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида аёллар футболи бўйича фаолият юритаётган мураббий ва футболчилар билан учрашиб, 2021 йили қизлар ўртасидаги U14 Ўзбекистон чемпионатида совриндор бўлган Хўжайли тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг жамоасига Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ажратилган футбол тўплари топширилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида намунали тарзда фаолият юритаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол жамоаларига ҳам тўплар тарқатилди.

Мутахассислар билан учрашувда келажакда Қорақалпоғистондан кўплаб истеъдодли футболчилар етишиб чиқиши учун республикадаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда футбол академиясининг фаолиятини тизимли ва халқаро стандартлар асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Спорт мактабларида тарбияланаётган болалар нафақат жисмонан, балки маънан ҳам етук бўлиши, уларнинг таълим олиши ва китоб ўқиши зарур эканлиги айтилди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг директорлари иштирокида 2021-йил якунлари ҳамда 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган режаларга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинарни ўтказишдан асосий мақсад, футбол академияларининг жорий йилдаги амалга оширилган ишларини таҳлил қилиш ҳамда келаси йилги иш режаларни мукаммаллаштиришдан иборат. Семинарда барча футбол академияларининг раҳбарлари келажакдаги истиқболли режаларини таништирди. ЎФА раҳбарияти томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, ЎФА бош котиби ва мутахассислари Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Зарикеей Расул Пўлатович билан учрашиб, Қорақалпоғистон футболини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган зарур чора-тадбирларни келишиб олишди.

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

0 Изоҳлар

Исм: *
E-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг: