Тошкент C


>> ENG YANGI KINO VA SERIALLAR PREMYERALAR <<

Сўнгги янгиликлар

20:00
Ла Лига. "Кадис" – "Атлетико" ўйини таркиблари билан танишинг
эксклюзив
20:00
«Милан» «Сассуоло»га ютқазди
20:00
А Серия. "Рома" – "Торино". Асосий таркиблар эълон қилинди. Шомуродов яна захирада
эксклюзив
19:00
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин
эксклюзив
19:00
АПЛ. "Челси" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар билан танишинг. Роналду ўйинни захирадан бошлайди
эксклюзив
19:00
Серхио Рамос Лионель Мессини мақтади
19:00
Неймар "Сент-Этьен"га қарши ўйинда даҳшатли жароҳат олди (видео +18)
эксклюзив
18:00
«Бёрнли» - «Тоттенхэм» учрашуви оғир об-ҳаво шароити туфайли қолдирилди
18:00
«Милан» «Брюгге» ярим ҳимоячиси билан музокараларни бошлади
18:00
Лаутаро «Интер»нинг рамзига айланмоқчи
18:00
Брозович «Интер» билан янги узоқ муддатли шартнома борасида келишиб олди
18:00
Дзюдо. Давлат Бобонов Абу Даби “Катта дубулға” турнирини бронза медали билан якунлади
эксклюзив
17:00
А Серия. "Милан" – "Сассуоло". Таркиблар эълон қилинди
эксклюзив
17:00
«Кристал Пелас» «Реал» ярим ҳимоячисини нишонга олди
17:00
АПЛ. "Тоттенхэм", "Эвертон" ва "Лестер" иштирокидаги ўйинларнинг асосий таркиблари билан танишинг
эксклюзив
17:00
Почеттино Рамос ҳақида гапирди
17:00
«Интер» футболчисидан автомобили ўғриланди
16:00
Эвра Мессини "Олтин тўп" билан табриклади (фото)
эксклюзив
16:00
“Ювентус” — “Аталанта” учрашувига оид статистика ва фактлар
эксклюзив
16:00
Мавсум-2021: АГМК энг яхши натижасини такрорлади
16:00
"Реал" Погба трансферини бекор қилди
эксклюзив
16:00
Карикатура. Эртага "Олтин тўп" тақдирлаш маросими
эксклюзив
15:00
"Навбаҳор" уч нафар футболчи билан шартномани узайтирди
эксклюзив
15:00
Лига 1. "Сент-Этьен" – ПСЖ. Асосий таркиблар билан танишинг
эксклюзив
14:00
«Golden Boy»лар: мукофотнинг сўнгги эгалари ким эди?
эксклюзив
13:00
"Вест Хэм" устози "Бёрнли" футболчиси билан шартнома тузиш ниятида
13:00
"Реал Бетис" ўз футболчисини таркибида кўпроқ олиб қоладиган бўлди
13:00
"Барселона" уни 30 миллион еврога бериб юборади
13:00
"Брайтон" футболчиси келажакда яна "Барселона"га қайтишни истайди
12:00
“Барселона”нинг “Вилярреал”га қарши ўйини ҳақида
Барча янгиликлар
Янгиликлар » ОСИЁ » Эрон аёллар терма жамоаси дарвозабони аёл бўлмаслиги мумкин. Иордания футбол ассоциацияси ундан аёллигини исботлашни талаб қилмоқда

Эрон аёллар терма жамоаси дарвозабони аёл бўлмаслиги мумкин. Иордания футбол ассоциацияси ундан аёллигини исботлашни талаб қилмоқда

ОСИЁ
19
0

Эрон аёллар терма жамоаси дарвозабони Зоҳре Коудаи Осиё Кубоги саралаши доирасида Тошкентда ўтказилган Иорданияга қарши ўйинда иккита пенальтини бартараф этди, аммо у бунинг эвазига муносиб мақтов эшитиш ўрнига гендер можаросига ўралашиб қолди.

Иордания футбол ассоциацияси дарвозабон Коудаидан жинсини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтишни сўради. Акс ҳолда эса ФИФАнинг собиқ вице-президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси раҳбари Али бин Ал-Ҳусайн бу иш билан жиддий шуғулланишини маълум қилган.

«Тушунинг, жинсни текшириш мажбурий эмас, аммо Осиё футбол конфедерацияси маълум ўйинчига нисбатан бошқа мамлакатларда шубҳа туғилса, текширув ўтказиш ва тегишли чораларни кўриш ҳуқуқига эга. Биз шаффофлик ва аниқлик сўраяпмиз. Эрон жамоасининг ушбу футболчиси қолган ўйинчилар билан ўхшаш ёки йўқлигини аниқлаш учун мустақил тиббий экспертлар гуруҳи томонидан тест ўтказилсин. Бор гап шу», — деб ёзади Ал-Ҳусайн Twitter саҳифасига жойлаштирган очиқ мактубида.

Эрон эса ҳолатга дарҳол жавоб қайтарди.

«Буларнинг барчаси аламли мағлубият туфайли содир бўлаётгани менга яхши аён. Биз Зоҳрега ишонамиз. Ходимларимиз бу каби муаммоларга йўл қўймаслик учун терма жамоадаги ҳар бир футболчининг гормонларини доимий текшириб боради. Биз тарафдан Осиё футбол конфедерациясига ҳар қандай ҳужжатлар тақдим этилади», — дейди ишонч билан миллий терма жамоа устози Марям Эрондост.

Нима бўлганда ҳам иорданияликларда шубҳаланиш учун сабаблар бор, боиси Эрон аёллар жамоаси атрофида аввалдан гендер можаролари билан боғлиқ муаммолар бўлган. 2014 йилда аёллар жамоасидан нақ тўрт нафар футболчи эркак бўлиб чиққанди. Тенденция келаси йилда ҳам давом этган: таркибдан яна жинсини ўзгартириш операциясини ўтказишга улгурмаган эркаклар топилган — бу сафар уларнинг сони саккиз нафарни ташкил қилади.

Албатта, ўшанда ҳам Эрон ҳамма фактларни рад этган. Бироқ бу ёрдам бермаганди: Эрон футбол федерацияси жаримага тортилади, айбдор футболчилар эса умрбод муддатга аёллар футболидан четлаштирилган.

«Жамоамизнинг барча аъзолари — муҳтарам спортчи қизлар ва гўзаллардир. Бу спорт вазири жаноб Маҳмуд Гудерзи билан бўлган сўнгги учрашувдан олинган суратда ҳам кўринган. Бу айбловлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақоратомуздир», — деб ёзганди Эроннинг асосий газеталаридан бири Ҳамшаҳри.

Аммо ҳозир эронликлар учун ҳаммаси яхши кетмоқда: Зоҳре бутун дунёда қўллаб-қувватланмоқда, Испаниянинг машҳур Marca газетаси эса аллақачон у билан интервью олиш учун музокараларни бошлаб юборган. Шундай экан, иорданияликлар эронлик дарвозабоннинг ажойиб ўйин кўрсатганидан аламзада бўлгани ҳақидаги тахмин ҳам тўғри бўлиб чиқиши мумкин.

Шунингдек, Зоҳре Коудаининг ўзи ҳам ҳолатга муносабат билдирар экан, аёл эканини таъкидлаб, Иордания футбол федерациясини бу иши учун судга беришини маълум қилди.

«Иордания футбол федерациясини судга бераман. Мен аёлман. Бу Иордания томонидан қилинган ҳақоратдир», — дейди Коудаи.

Маълумот учун, Эрон ва Иордания терма жамоаси Тошкентда марказлашган тизимда ўтказилган Осиё Кубоги саралаши доирасида 25 сентябрь куни тўқнаш келди. Учрашувда эронликлар пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ғалаба эвазига эронликлар гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, Осиё Кубогига йўлланма олганди.

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

0 Изоҳлар

Исм: *
E-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг: